date

Флик: Бизда улкан ўсиш салоҳияти бор


«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг фикрича, унинг жамоаси доимий равишда ўсишда давом этади. «Ўйлайманки, биз ҳеч қачон ривожланишни тўхтатмаймиз – ҳар доим ўсиш учун имконият бор.

Машғулотлар учун вақт кам, аммо мен майдонда футболчиларимизнинг ўсишни хоҳлаётганини кўряпман. Мавжуд сифатдан мамнунман, аммо биз доимо яхшиланишни истаймиз.

Бизда улкан ўсиш салоҳияти мавжуд», – деди Флик матбуот анжуманида. «Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Иккинчи ўриндаги «Реал» «кўк-анорранглилар»дан тўрт очкога орқада қолмоқда. «Барселона» ўзининг навбатдаги учрашувини 9-декабр, сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида «Айнтрахт»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик: Бизда улкан ўсиш салоҳияти бор