date

Флик: Биз “Реал” ҳақида гапиришни хоҳламаймиз


“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лига турнир жадвалида “Реал”дан фарқнинг ошгани борасида фикр билдирди. Ўтган дам олиш кунлари “Барселона” “Бетис”ни 5:3 ҳисобида мағлуб этди, “Реал” эса “Сельта”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Натижада, каталонияликларнинг мадридликлар билан фарқи тўрт очкога етди. - Эндиликда “Реал”дан тўрт очко олдиндасизлар, бу ҳолатни қандай баҳолайсиз?

- Биз ўзимизга эътибор қаратамиз. “Реал”га қарамаймиз ва улар ҳақида гапирмоқчи ҳам эмасмиз.

Ҳа, ҳозирда тўрт очколик фарқ бор, лекин ҳали олдинда узоқ йўл турибди. Энг муҳим ўйин эса эртага “Айнтрахт”га қарши бўлиб ўтади, - деди Флик журналистларга.

“Барселона” ва “Айнтрахт” ўртасидаги Чемпионлар лигаси 5-тур учрашуви сешанба, 9-декабр куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик: Биз “Реал” ҳақида гапиришни хоҳламаймиз