date

Реал Мадрид Клоппга таклиф билан чиқди


Реал Мадрид жамоаси ўз майдонида Сельтадан 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу натижа Хаби Алонсо устидаги босимни кучайтирди.

Миш-мишларга кўра, Мадрид клуби яқин кунларда бош мураббий ўзгаришига бориши мумкин. Шу билан бирга, indykaila News манбаси "портловчи янгилик"ни эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Реал аллақачон Юрген Клоппга таклиф берган. Аммо Клоппнинг Мадрид жамоасида ишлашга рози бўлиш эҳтимоли жуда паст деб баҳоланмоқда.

Немис мутахассиси 2025-йил бошидан Ред Булл футбол тизимида фаолиятини давом эттирмоқда. У 2023/2024-йилги мавсум якунида Ливерпуль бош мураббийлигидан истеъфога чиқиб, жамоада деярли тўққиз йил ишлаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид Клоппга таклиф билан чиқди