date

Зидан Реалга қайтмайди


Хаби Алонсо билан хайрлашиш эҳтимоли туғилса, "Реал" бош мураббийлик учун Зинедин Зидани таклиф қилиши мумкин, деган гап-сўзлар мавжуд. Аммо француз мураббийининг "қаймоқранглилар" бошқарувига учинчи марта келиши эҳтимоли жуда кам.

Transfer News Live нашри AS манбасига таяниб хабар беришича, "Реал" Зиданнинг қайтишини режалаштирмаяпти. Шу билан бирга, Зидан ҳозирда Франция футбол федерацияси билан фаол музокаралар олиб бормоқда ва катта эҳтимол билан 2026-йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Диде Дешамни миллий терма жамоа бошқарувида алмаштиради.

"Реал" яқинда "Сельта"га қарши ўйинда (0:2) мағлубиятга учради ва энди Ла Лигада "Барселона"дан тўрт очкога орқада қолмоқда. Клуб бош мураббийлиги учун яна бир номзоднинг номи маълум бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зидан Реалга қайтмайди