date

“Реал” бош мураббийи лавозимига янги номзодлар пайдо бўлди


Хаби Алонсо катта босим остида, айниқса, "Реал" жамоаси ўз майдонида "Сельта"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, бу босим янада кучайди. The Athletic нашри Алонсо билан боғлиқ вазият ҳақида мақола эълон қилди.

Манбага кўра, "Реал" Алонсо билан ишлашни давом эттиришни хоҳлайди, бироқ клубда натижалар биринчи ўринда туради, шу сабабдан яқин вақт ичида бош мураббий ўзгариши эҳтимоли истисно қилинмайди. Манбага кўра, "Реал" Алонсо билан хайрлашиш эҳтимоли юзага келгудек бўлса, бўш лавозим учун номзодлар рўйхатини тузиб қўйган.

Масалан, клуб раҳбарияти айни дамда "Реал" ёшлар жамоасини бошқараётган Альваро Арбелоани юқори баҳоламоқда. Эҳтимол, Арбелоага асосий жамоада ўзини синаб кўриш имконияти берилиши мумкин.

"Реал" айни вақтда Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, Зинедин Зидан ва Юрген Клопп Алонсо ўрнини эгаллаш учун асосий номзодлар сифатида кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Реал” бош мураббийи лавозимига янги номзодлар пайдо бўлди