
Россиялик ярим ҳимоячи, ҳозирда «Реал Сосьедад» сафида тўп сураётган Арсен Захаряннинг агенти Геннадий Голубин футболчининг Москва «Динамо»сига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. «Динамо»га қайтиш масаласи муҳокама қилинмаяпти.
Тўғри, «Реал Сосьедад» учун мавсум унчалик омадли бўлмаяпти, таркибда катта ўзгаришлар юз бермоқда. Аммо ҳозирча қайтиш ҳақида ўйлар йўқ», – деди агент «Спорт-Экспресс» нашрига.
22 ёшли ярим ҳимоячи 2023-йил ёзида Испаниянинг «Реал Сосьедад» клубига ўтган эди. Арсен Захаряннинг ушбу клуб билан тузган шартномаси 2029-йил июн ойигача амал қилади.
Жорий мавсумда Захарян 11 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол уришга муваффақ бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.