date

Вулверхэмптон мураббийи: Учта голни ҳадя қилдик

Вулверхэмптон мураббийи: Учта голни ҳадя қилдик
Англия чемпионатининг 15-тур сўнгги ўйинида "Вулверхэмптон" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Бўрилар" бош мураббийи Роб Эдвардс ўйиндан кейин натижалар ҳақида фикр билдирди.

У жамоаси рақибга учта голни ҳадя қилганини таъкидлади. "Сифатдаги фарқни ҳисобга олган ҳолда ҳам, биз уларга учта голни совға қилдик.

Танаффусга чиқиш олдидан ҳаммаси яхши эди, ўйинда мувозанатни тиклаб, ҳисобни тенглаштирдик ва ижобий энергияга тўла эдик. Аммо кейин ўзимиз уларга учта голни ҳадя қилдик.

Баъзан майдонда менинг футболчиларим эмас, гўё болалар ўйнаётгандек туюлди. Бундай даражада буни кечириш мумкин эмас", – деди Эдвардс BBC Sportга берган интервьюсида.

"Вулверхэмптон" АПЛ турнир жадвалининг охирги поғонасида қолмоқда ва жамоа ҳисобида бор-йўғи икки очко мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вулверхэмптон мураббийи: Учта голни ҳадя қилдик