
Якшанба куни "Реал" ўз майдонида "Сельта"га қарши баҳсда муваффақиятсизликка учраб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу натижа туфайли Мадрид клуби етакчи "Барселона"дан 4 очкога орқада қолди.
Marca хабарига кўра, ўйиндан сўнг "Реал" президенти Флорентино Перес ва клуб маслаҳатчилари кечга қадар давом этган инқироз йиғилишида иштирок этишди. Муҳокамада жамоанинг мураккаб спорт ҳолати алоҳида эътиборга олинган.
Клубда мураббий Хаби Алонсо ва футболчилар ўртасидаги тушунмовчиликлар жиддий хавотир уйғотмоқда. Клуб раҳбариятига кўра, "Манчестер Сити"га қарши ўйин "Реал" ва мураббий учун сўнгги синов бўлади.
Ушбу беллашув натижаси ва ўйин сифати Хаби Алонсонинг келажагини белгилайди. "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги баҳс 10-декабр куни бўлиб ўтади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.