date

Роналду тасвири туширилган банкнот ҳақида ҳақиқат

Роналду тасвири туширилган банкнот ҳақида ҳақиқат
Криштиану Роналду номи билан боғлиқ янги янгилик Португалияда футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати олдидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ушбу янгиликда Роналду шарафига 7 евро қийматидаги махсус банкнот чиқарилиши айтилган эди.

Аммо бу хабар тезда сохта эканлиги аниқланди. Португалиянинг Марказий банки, яъни Банк оф Португал, расмий баёнот эълон қилиб, ушбу маълумотни рад этди: "Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Роналду тасвири туширилган 7 евро қийматидаги махсус банкнот чиқарилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз.

Банкимиз бундай банкнотни чиқариш режасини тузмаган ва бундай амалиёт умуман мумкин эмас". Банк ўз баёнотида Евро тизими талабларига кўра, барча евро банкнотлари ягона тартибда чиқарилишини ва шахсийлаштирилган банкнотларнинг муомалага киритилиши тақиқланганини таъкидлади.

Шунингдек, Роналду тасвиридаги сохта банкнотлар дизайни ва у билан боғлиқ хабарлар ҳеч қандай ҳуқуқий ёки расмий асосга эга эмаслиги қайд этилди. Бу воқеа нафақат Роналду, балки бошқа футбол юлдузи Лионел Месси номи билан ҳам боғлиқ эди.

Интернетда Месси суратили сохта банкнотлар ҳам тарқалди. Мутасаддилар бу каби сохта хабарларнинг оммавий равишда тарқалиши ва уларнинг фейк дизайнлар билан бирга келиши молиявий тизимга зарар етказиши мумкинлигини огоҳлантирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду тасвири туширилган банкнот ҳақида ҳақиқат