date

Кейн Марк Гейи учун Баварияни тарғиб қилмоқда


Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гейини европанинг етакчи клублари қўлидан тортиб олишга ҳаракат қилмоқда. TZ манбасига кўра, ҳужумчи Харри Кейн агент ролини ўз зиммасига олган ва Гейини "Бавария"ни танлашга ундамоқда.

У "Ливерпул", "Реал", "Барселона" каби клублар ўрнига Германияни ва айниқса "Бавария"ни танлашнинг афзалликлари ҳақида сўзламоқда. "Бавария" раҳбарияти Кейндан Гейига Германияда футбол ўйнашнинг қулайликлари ва айниқса Чемпионлар лигасидаги улкан имкониятлар ҳақида маълумот беришини сўраган.

Шунингдек, Марк Гейи "Кристал Пэлас" билан 2024-йилда тугайдиган шартномасини узайтиришдан бош тортганини эслатиб ўтамиз. 25 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 4 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейн Марк Гейи учун Баварияни тарғиб қилмоқда