
Мадриднинг "Реал" жамоаси мавсум давомида бош мураббий Хаби Алонсони истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда Cadena Ser нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, "қироллик клуби" мураббийлик лавозими учун иккита номзодни кўриб чиқмоқда, аммо уларнинг исмлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Шу билан бирга, жамоани илгари бошқарган Зинедин Зидан бу рўйхатда йўқ.
"Зизу" айни дамда Франция терма жамоасини бошқаришга эътибор қаратган бўлиб, 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Дидье Дешам ўрнини эгаллаши мумкин. "Реал" жорий мавсумда қийинчиликларга дуч келмоқда.
Жамоа Испания чемпионатидаги сўнгги бешта ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган. Хаби Алонсонинг шогирдлари Ла Лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда, биринчи ўриндаги "Барселона"дан тўрт очкога орқада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.