
Лондонда таниқли инглиз футболчиси жанжалда иштирок этгани учун полиция томонидан қўлга олинди. Хабарларга кўра, у рақибини жиддий жароҳатлаган, натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
Ҳозирча футболчининг исми ошкор қилинмаган, бу Англияда одатий ҳолат. Аммо, маълум бўлишича, у 29 ёшда ва фаол футболчи ҳисобланади.
BBC Sportнинг хабар беришича, бу футболчи халқаро миқёсда ҳам танилган. У Англия терма жамоасида ёки Европадаги бошқа мусобақаларда қатнашган бўлиши мумкин.
Ҳозирда футболчи қамоқдан озод қилинган, чунки унга нисбатан гаров пули тўланган. Лекин тергов жараёни давом этмоқда ва вақт ўтиши билан унинг исми эълон қилиниши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.