
Душанба куни эрталаб Мадриднинг "Реал" клуби шошилинч йиғилиш ўтказиб, жамоа бош мураббийи Хави Алонсонинг келажагини ҳал этиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда EL MUNDO хабар берди.
Манбага кўра, раҳбарият ҳозирча якуний қарорга келмаган, чунки клуб раҳбарияти иккига бўлинган. Маълум қилинишича, Чемпионлар лигаси доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши бўладиган яқинлашиб келаётган ўйин Алонсонинг "Реал"даги сўнгги имконияти бўлиши мумкин.
Аввалроқ "Реал" Ла Лиганинг 15-турида ўз майдонида "Сельта"га ютқазиб, "Барселона"дан тўрт очкога орқада қолганди. Охирги бешта учрашувда "Реал" фақатгина битта ғалаба қайд этган.
Шунингдек, Хави Алонсо жамоа ичида ўз нуфузини йўқотиб қўйганлиги ҳақида хабарлар ҳам тарқалган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.