
Россия футбол иттифоқининг фахрий президенти Вячеслав Колосков Россия терма жамоасининг бугунги ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Бизда жамоа йўқ.
40 нафар футболчидан иборат таркиб бор, лекин жамоанинг ўзи йўқ. Доимий асосий таркиб мавжуд эмас, ҳар сафар бошқа футболчилар чақирилади.
Ҳар бир ўйин янги таркиб билан ўтказилади", - деди Колосков Metaratings.ru нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, 2022-йилнинг февраль ойидан бошлаб FIFA ва UEFA қарорига кўра, Россия миллий терма жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирилган.
Сўнгги ўртоқлик учрашувида Валерий Карпин бошчилигидаги Россия терма жамоаси Чили жамоасига қарши майдонга тушди ва мезбонлик қилган учрашувда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.