Родригонинг антирекорди давом этмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго ўзининг гол ура олмаслик сериясини давом эттирди. 24 ёшли футболчи якшанба куни "Сельта"га қарши ўйинда 54-дақиқада Рауль Асенсиони алмаштирди, бироқ жамоасини мағлубиятдан (0:2) қутқариб қололмади.
"Газета.Ру" хабарича, бразилиялик футболчи "қироллик клуби" сафида кетма-кет 32 ўйинда гол ура олмаган – бу клуб тарихидаги ҳужумчилар орасидаги мутлақ антирекорд ҳисобланади. Бунгача энг узоқ давом этган бундай серия Мариано Диасга тегишли эди – у ҳам 30 учрашув давомида гол ура олмаган.
Айни пайтда Родригонинг "Реал"ни тарк этиши ҳақида миш-мишлар мавжуд. Маълумотларга кўра, Англиянинг йирик клублари унга қизиқиш билдирмоқда ва январ ойида трансферни амалга оширишга уриниши мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!"Газета.Ру" хабарича, бразилиялик футболчи "қироллик клуби" сафида кетма-кет 32 ўйинда гол ура олмаган – бу клуб тарихидаги ҳужумчилар орасидаги мутлақ антирекорд ҳисобланади. Бунгача энг узоқ давом этган бундай серия Мариано Диасга тегишли эди – у ҳам 30 учрашув давомида гол ура олмаган.
Айни пайтда Родригонинг "Реал"ни тарк этиши ҳақида миш-мишлар мавжуд. Маълумотларга кўра, Англиянинг йирик клублари унга қизиқиш билдирмоқда ва январ ойида трансферни амалга оширишга уриниши мумкин.





























Изоҳлар 0
…