date

Модрич Лунинни "Милан"га олиб келиши мумкин


Украина терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунин Испания чемпионатини тарк этиб, Италия А Сериясига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Маълумотларга кўра, "Милан" дарвозабонни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. "Россонери" ярим ҳимоячиси Лука Модрич, аввалроқ "Реал" сафида ўйнаган футболчи сифатида, украиналик дарвозабоннинг трансферига ёрдам беришга тайёр.

Луниннинг "қироллик" клуби билан шартномаси 2030-йилнинг ўртасигача амалда. Унинг трансфер бозоридаги қиймати 18 миллион евро қилиб баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, украиналик футболчи "Реал" сафига 2018-йилда қўшилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Модрич Лунинни "Милан"га олиб келиши мумкин