
Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичи ўз авжида ва энг кутилган баҳслардан бири — «Реал» ҳамда «Манчестер Сити» тўқнашуви арафасида. Мадрид клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ушбу учрашув олдидан жамоа ҳолати, мухлислар кайфияти ва ўйин аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Алонсонинг таъкидлашича, «Сантяго Бернабеу»да кечадиган бу баҳс нафақат жамоа, балки бутун Мадрид учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки рақиб — яқин йилларда Чемпионлар лигасини қўлга киритган ва Европада энг кучли таркиблардан бирини тузиб келаётган «Манчестер Сити».
«Бу жуда катта ўйин. Чемпионлар лигаси кечаларидаги ўша уйқудa ўрнингдан турғизувчи атмосфера айнан шундай баҳсларда намоён бўлади. Мухлислар қандай рақибга қарши ўйнаётганимизни яхши билишади — уларнинг хавотир билан бирга ишончи ҳам баланд. Биз ўз вазифамизни бажаришга тўлиқ шаймиз. Ҳар бир футболчи эртанги ғалабага ишониб тайёргарлик кўряпти», — дейди Алонсо Mundo Deportivo нашрига.
Мураббийнинг қайд этишича, жамоа таркибида барча руҳий ва жисмоний жиҳатдан мусобақанинг шу босқичига муносиб ҳолда тайёрланган. Унинг ўз сўзларига кўра, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам «Реал» учун катта куч бўлади.
Баҳс ҳақида қисқача маълумот
- Ўйин жойи: «Сантяго Бернабеу», Мадрид
- Сана: 10 декабрь (11 декабрга ўтар кечаси)
- Бошланиш: 01:00
- Мусобақа: УЕФА Чемпионлар лигаси, 6-тур
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Чемпионлар лигаси финали 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.
«Бернабеу»даги ушбу жанг ЕЧЛ кечасининг барча классик жиҳатларини ўз ичига олади: кучли рақиб, улкан баҳс ва муҳими — қарши томонда Гвардиола бошчилигидаги жаҳон даражасидаги жамоа. Шу боис Алонсо ва унинг шогирдлари учун бу ўйин нафақат очко, балки обрў масаласи ҳам ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.