
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Даниэл Карвахал "Сельта"га қарши ўйинда ҳакамликдан норози бўлди. "Қироллик клуби" ўз майдонида 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида Хаби Алонсо жамоаси икки футболчини йўқотди: 64-дақиқада Фран Гарсия, 92-дақиқада эса Алваро Карерас майдондан четлатилди. Жароҳати сабаб майдонга туша олмаган Карвахал ўйинни четдан кузатар экан, ҳакамга нисбатан ўз норозилигини кескин ифода этди: "Дастлаб сиз шундай ҳакамлик стандартларини белгилайсиз, кейин эса матбуот анжуманларида йиғлайсиз", – деди 33 ёшли футболчи ҳакамга ўйин якунида.
Бу гапларни The Touchline нашри ҳакам ҳисоботига асосланиб келтирди. "Реал" Ла Лига турнир жадвалида етакчи "Барселона"дан тўрт очко орқада қолмоқда.
Ҳозиргача 16 тур ўтказилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.