
Италия А Сериясининг 14-тури доирасида “Милан” Туринда “Торино” устидан иродали ғалабага эришди. Макс Аллегри шогирдлари дастлаб икки марта гол ўтказиб юборишганига қарамай, учта жавоб голи билан ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилдилар.
Ушбу учрашувда гол урган футболчилардан бири Адриен Рабио бўлиб, у ўйиндан кейин бўлиб ўтган воқеаларни шарҳлади. “Биз ўйинни ёмон бошладик.
Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида вазият яхшилана бошлади. Танаффусда эса янада агрессивроқ ўйин кўрсатишга қарор қилдик ва ритмдаги ўзгариш дарҳол сезилди.
Бизга Пулисичнинг пайдо бўлиши катта ёрдам берди”, — деди Рабио pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида. Кейинги турда “Милан” ўз майдонида “Сассуоло”ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.