date

Англия футболчиси ҳужумда гумон қилинди


Кеча хабар берганимиздек, таниқли инглиз футболчиси жиноятга қўл уриб, бир кишини жиддий жароҳатлагани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Энди гумондорнинг кимлиги маълум бўлди — бу Англия терма жамоасида ҳам ўйнаган Айвен Тони.

Ҳозирда у Қатарда фаолият кўрсатмоқда, аммо шахсий ишлари сабаб Лондонга келган. Кўчада уни бир гуруҳ мухлислар тасодифан таниб қолишган.

Уларнинг бири, эҳтимол, маст ҳолда бўлиб, ўзини ноўрин тутган — у футболчига яқинлашиб, бўйнидан қучоқлашга уринган. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди.

Тони бу ҳаракатни таҳдид сифатида қабул қилиб, мухлиска бош билан юзига зарба берган. Жабрланувчи ерга йиқилиб, бурунидан қон оқиб кетган.

Ҳодиса жойида бўлган полиция ходимлари Тонини қўлга олишган, аммо кейинроқ уни гаров эвазига озод қилишган. Ҳозирда Тони ўз жамоаси сафига қайтган ва Англияни тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия футболчиси ҳужумда гумон қилинди