date

Бавария ўз майдонидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди

Бавария ўз майдонидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди
Бавария Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Лиссабоннинг Спортинг жамоасига қарши кечган учрашувда мюнхенликлар 3:1 ҳисобига ғалаба қозонишди.

Бу натижа Бавариянинг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ўз майдонидаги мағлубиятсиз сериясини 37 ўйинга етказди. Ушбу серия давомида Бавария ўз уйида 35 марта ғалаба қозонган ва 2 бор дуранг қайд этган.

Сўнгги марта Бавария Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида ўз майдонида 2013-йил декабрь ойида мағлуб бўлган эди. Ўша учрашувда мюнхенликлар Манчестер Сити жамоасига 2:3 ҳисобига ютишган.

Жорий мавсумда Бавария Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 6 ўйинда 15 очко тўплаган. Январ ойида улар Бельгиянинг Юнион ва Нидерландиянинг ПСВ жамоаларига қарши баҳсларда майдонга тушишади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария ўз майдонидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди