
Февраль ойида Миланда Қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Шу сабабли Милан ва Интернинг стадионлари бир неча кун давомида банд бўлади.
Бу ҳолат футболчиларнинг вақтинчалик бошқа жойда ўйнашига сабаб бўлмоқда. Интер ўзининг бир ўйинини Монцада ўтказишга қарор қилган бўлса, Милан эса Комо билан Австралиянинг Перт шаҳрида ўйнашни режалаштирмоқда.
Ушбу шаҳрида кўплаб италияликлар, жумладан, Формула-1 пойгачиси Даниэль Риккьярдо яшайди ва Миланнинг катта мухлислар базаси мавжуд. Бундан ташқари, бу қарор А сериясининг оммалашуви учун ҳам фойдали бўлади.
Бироқ, ҳозирда ушбу ўйиннинг Австралияда ўтказилишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар юзага келди. Маҳаллий регламентга кўра, футбол ўйинларини фақат австралиялик ҳакамлар бошқариши мумкин.
Бу эса А серияси регламентига зид келади ва биргина ўйин учун ушбу қоидаларни ўзгартириш эҳтимоли жуда паст. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.