Арриго Сакки: Адриен Рабьонинг голи мўъжиза яратди

Арриго Сакки: Адриен Рабьонинг голи мўъжиза яратди
Италиянинг "Милан" клуби собиқ бош мураббийи Арриго Сакки Адриен Рабьонинг "Торино"га қарши учрашувдаги голини юқори баҳолади. Узоқ масофадан йўлланган аниқ зарба "Милан"ни ўйинга қайтариб, якунда ғалаба қозонишига ёрдам берди.

"Рабьонинг голи 'Милан'га умид бағишлади. У кичик футбол мўъжизасини яратди", – деди Сакки pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Арриго Сакки "Милан"ни 1987–1991-йилларда, шунингдек, қисқа муддат 1996/1997-йилги мавсумда бошқарган. Адриен Рабьо эса жорий мавсум бошида "Милан"га ўтган.

Бунгача у "Марсель" жамоаси шарафини ҳимоя қилган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар