
Италиянинг "Милан" клуби собиқ футболчиси Алессандро Матри "Торино"га қарши ўйинда Адриен Рабионинг ўйинидан қойил қолди. Франциялик футболчининг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбаси "Милан"ни ўйинга қайтариб, якунда жамоага 3:2 ҳисобида ғалаба келтирди.
"Дарвозабон бу зарбани кутмаган эди, лекин унинг айби йўқ. Зарба жуда кучли эди.
Аммо гап фақат гол эмас, Рабионинг барқарорлиги ва ўйиндаги ҳаракатларидандир. У майдонда бўлмаганда, бу дарҳол сезилади.
Шу сабабли мен уни ҳозирги 'Милан'нинг энг ҳал қилувчи футболчиси деб ҳисоблайман", - деди Матри pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида. Адриен Рабио ўтган ёзда "Марсель"дан "Милан"га ўтди.
Унинг трансфери жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри раҳбарлиги остида амалга оширилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.