
Мадриднинг "Атлетико" жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар Лигаси доирасида ПСВга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. Учрашувда "матрасчилар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Атлетико" ўйиннинг 10-дақиқасида гол ўтказиб юборди, аммо танаффусгача Хулиан Алвареснинг голи эвазига ҳисобни тенглаштира олди. Иккинчи бўлим бошида Давид Ганко ва Александр Серлот томонидан киритилган голлар "Атлетико"га уч очко олиб келди.
Мезбонлар эса фақат ўйин охирида тасалли голини уришга муваффақ бўлишди. "Биз ўйиннинг бошидан бошлаб юқори прессингда ҳаракат қилдик, аммо ПСВ қарши ҳужумда гол урди.
Биз режадан воз кечмадик ва дарвозабонни ҳам босим остига олишда давом этдик. Ўйлайманки, 90 дақиқа давомида тўлиқ устунликка эга бўлишга қодир жамоа йўқ.
Бу Чемпионлар Лигаси, баъзан рақиб ташаббусни ўз қўлига олади. Биз бир дақиқа ҳам босимни камайтирмадик, бу мени жуда қувонтиради.
Ўйин 3:3 ёки 4:2 ҳисобида тугаши ҳам мумкин эди", – дейди Симеоне УЕФА матбуот хизмати орқали. "Атлетико" умумий босқичда олти та ўйиндан кейин 12 очко тўплади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.