date

Тьяго Силва "Милан"га қайтиши мумкин

Тьяго Силва "Милан"га қайтиши мумкин
Бразилиялик журналист Чичеро Мелло Тьяго Силванинг Италиянинг "Милан" клубига қайтиши ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларини ESPN Brasil келтирган.

"Бу ҳақиқий қизиқиш. "Милан" Тьягонинг тажрибасига муҳтож, унинг клубга қайтиши оилавий сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Унинг оиласи Лондонда яшайди, ўғли илк профессионал шартномасини имзолади. Бразилиядан учиб бориш узоқ масофа, лекин Италиядан бундай эмас", — деди Мелло.

Маълумот учун, Тьяго Силва 2009–2012 йиллар оралиғида "Милан" шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда у Бразилиянинг "Флуминенсе" клубида фаолият юритмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тьяго Силва "Милан"га қайтиши мумкин