date

Марсело: 'Барселона'га қарши 0:5 ҳисобидаги мағлубият энг оғири эди

Марсело: 'Барселона'га қарши 0:5 ҳисобидаги мағлубият энг оғири эди
Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг 'Реал' клуби собиқ футболчиси Марсело ўз карьерасидаги энг оғир ўйин ҳақида сўзлаб берди. 'Ушбу ўйин 2010 йилда 'Барселона'га қарши бўлиб ўтган эди.

Биз ўшанда 'Камп Ноу'да 0:5 ҳисобида мағлуб бўлдик. Бутун жамоа худди боғланган кўзлар билан майдонга тушгандек эди.

Майдонда тўпни деярли кўрмагандик. Ўшанда бизга қарши Месси, Хави, Иньеста ва Педро каби юлдузлар ўйнаганди.

Айниқса, Педро ўша пайтларда жуда кучли эди', - деди Марсело Under The Goalposts подкастида. Эслатиб ўтамиз, Марсело 2007 йилдан 2022 йилгача 'Қироллик клуби' шарафини ҳимоя қилган.

Шунингдек, у Бразилиянинг 'Флуминенсе' ва Грециянинг 'Олимпиакос' клубларида ҳам тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело: 'Барселона'га қарши 0:5 ҳисобидаги мағлубият энг оғири эди