
Манчестер Сити ярим ҳимоячиси Бернардо Силва Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида Мадриднинг Реал жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. "Бу ўйинда Манчестер Сити ўзининг энг яхши қиёфасини намойиш қилиши керак.
Биз ғалаба қозониб, энг кучли саккизталикка киришни хоҳлаймиз. Бу бизнинг мақсадимиз.
Ҳар йили Чемпионлар Лигасида Реал билан тўқнаш келамиз. Бу гўёки Англия чемпионати учрашувларидан бири каби бўлиб қолди.
Ушбу қарама-қаршиликда ўз даражамизни синаб кўриш имкониятимиз бор", - деди футболчи УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида. Реал ва Манчестер Сити ўртасидаги учрашув бугун, 10-декабр куни Тошкент вақти билан соат 02:00 да бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.