
Бразилиялик вингер Рафинья Диас "Барселона"ни Жаҳон чемпионати – 2026дан кейин ҳам тарк этмайди. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш ҳақидаги миш-мишларга қарамай, Рафинья жорий мавсум якунланганидан сўнг ҳам "Барселона"да қолишни режалаштирган. У жамоа ва шаҳарни севади ҳамда Каталония клубида узоқ давом этишни хоҳлайди.
Рафинья 2022 йилнинг ёзида "Барселона"га қўшилган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та самарали узатмани амалга оширди.
28 ёшли бразилиялик футболчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.