date

Карим Бензема келажаги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Карим Бензема келажаги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди
Матбуотда Карим Бензема «Ал-Иттиҳод» билан шартномасини узайтирди, деган хабарлар тарқалди. Бироқ, Foot Mercato нашрининг маълумотига кўра, бу хабарлар ҳақиқатга мос эмас.

Манбанинг хабар беришича, Бензема Жидда клуби билан шартномасини узайтирмаган. Бундан ташқари, 37 ёшли футболчи ҳали клубдан расмий шартнома узайтириш таклифини олмаган.

Карим Бенземанинг эркин агент мақомини олиш эҳтимоли «Лион» мухлисларини юлдуз футболчи ўзининг собиқ клубига қайтар деган умидга солмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Бензема «Олтин тўп» совринини қўлга киритган эди.

Франциялик ҳужумчи «Ал-Иттиҳод» сафида 74 ўйинда майдонга тушиб, 49 та гол урди ва 17 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карим Бензема келажаги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди