date

Англия терма жамоаси март ойида Уругвай ва Япония билан ўйнайди

Англия терма жамоаси март ойида Уругвай ва Япония билан ўйнайди
Чоршанба куни Англия терма жамоаси март ойида Уругвай ва Япония билан ўз майдонида ўртоқлик учрашувлари ўтказиши эълон қилинди. Бу борада терма жамоа бош мураббийи Томас Тухел ўз фикрларини билдирди.

“Биз мазкур иккита ўйин тасдиқланганидан жуда хурсандмиз – жаҳон чемпионати йили шакллана бошламоқда. Биз дунё рейтингининг кучли йигирматаликдан жой олган иккита жамоа билан ўйнашни, шунингдек, Европадан ташқарисидаги рақиблар билан куч синашишни истадик.

Жума кунги қуръа ташлашдан сўнг, келгуси йилга бўлган қизиқиш янада кучайди”, – деди Тухел Англия Футбол Ассоциацияси сайтига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси Хорватия, Гана ва Панама билан бир гуруҳда ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия терма жамоаси март ойида Уругвай ва Япония билан ўйнайди