date

Англия Уругвай ва Япония билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади

Англия Уругвай ва Япония билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади
2026-йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Англия терма жамоаси март ойида икки ўртоқлик учрашуви ўтказади. Англия футбол ассоциацияси хабарига кўра, 27-март куни Англия Уругвайга қарши, 31-март куни эса Япония билан майдонга тушади.

Иккала ўйин ҳам Лондон шаҳридаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади. ФИФА рейтингида Англия терма жамоаси ҳозирда 4-ўринни эгаллаган бўлса, Уругвай 16-ўринда, Япония эса 18-ўринда жойлашган.

Ушбу ўйинлар Англия терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарлик бўлиб, бош мураббий Томас Тухел ушбу ўйинлардан сўнг турнирга йўлланма оладиган таркибни эълон қилади. Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Хорватия, Гана ва Панама жамоаларига қарши учрашувлар ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия Уругвай ва Япония билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади