
Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Ривалдо 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида "селесао"нинг Шотландия билан бир гуруҳга тушганига ўз муносабатини билдирди. "Шотландия – мен яхши биладиган рақиб.
Мен уларга қарши 1998-йилги Жаҳон чемпионатида ўйнаганман. Ўйиннинг бошида Бразилия учун биroz қийин кечиши мумкин, аммо Шотландиянинг Бразилия каби футбол анъаналари йўқ.
Албатта, барча рақибларга ҳурмат билан ёндашишимиз керак, лекин Бразилия – бу Бразилия. Биз ўз ўйин услубимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз керак.
Бразилиялик сифатида мен гуруҳ босқичини осонлик билан босиб ўтишимизга ишонаман, аммо рақибларга ҳурмат сақланади", – деди Ривалдо One Football нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Ривалдо Бразилия терма жамоаси билан 2002-йилда Жаҳон чемпиони бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.