date

Рафа Маркес Мексика терма жамоаси бош мураббийи бўлади


Мексика футболи келажакка интиламоқда. Рафа Маркес расман Мексика терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Бироқ у бу лавозимга Жаҳон чемпионатидан сўнг киришади. Бу ҳақда Мексика футбол федерацияси президенти Иван Сиснега маълум қилди.

Сиснеганинг сўзларига кўра, Рафаэлнинг шартномаси унга Хавьер Агиррни алмаштириб, Жаҳон чемпионатидан кейин бош мураббий бўлиш имкониятини беради. 2024 йилдан бошлаб Рафа Маркес терма жамоа бош мураббийининг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борди ва энди у юқори лавозимга кўтарилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мексика терма жамоаси учун бу Жаҳон чемпионати Канада ва АҚШ билан биргаликда уйда ўтказилади. Рафа Маркеснинг ўзи футболчи сифатида бешта Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва бу борада Лионель Месси ҳамда Криштиану Роналду каби юлдуз футболчилар билан бир қаторда рекорд эгаси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафа Маркес Мексика терма жамоаси бош мураббийи бўлади