
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Габриэль Жезус узоқ танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди. "Арсенал" бош мураббийи Микел Артета бразилиялик футболчини УЕФА Чемпионлар лигаси доирасидаги "Брюгге"га қарши ўйинда 62-дақиқада алмаштириб туширди.
Жезус Виктор Дьёкереснинг ўрнини эгаллади ва ўйин давомида "канонирлар" учрашувни 3:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этишаётган эди. Бу Габриэль Жезуснинг 2023 йил 12 январдан кейинги илк майдонга тушиши бўлди.
Ўша куни у Англия кубоги доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди. Жезус 2022 йилда "Манчестер Сити"дан "Арсенал"га ўтган.
Ҳозирги шартномаси 2026/27 йилги мавсум охиригача амал қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.