
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Габриэль Жезус 322 кундан кейин илк бор майдонга тушди ва журналистлар билан суҳбатлашди. 28 ёшли футболчи УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасидаги Бельгия клуби "Брюгге"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди.
Ушбу баҳсда "канонирлар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу бразилиялик футболчи учун январ ойидан бери илк учрашув бўлди, у жароҳати сабаб шу кунгача майдонга туша олмаганди.
Жезус қуйидаги фикрларни билдирди: "Мен ўта тайёрман. Ҳамма менинг гол уришимни кутди, албатта, мен ҳам гол уришни хоҳлардим.
Аммо жуда хурсандман, ниҳоят қайтиб, ўйнаш имконига эга бўлдим". Шанба куни Микел Артета жамоаси ўз майдонида Англия Премьер-лигаси 16-турида "Вулверхемптон" билан тўқнаш келади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.