date

“Реал” кутилмаганда "Сити"га мағлубиятга учради (голларни кўринг)

“Реал” кутилмаганда "Сити"га мағлубиятга учради (голларни кўринг)

Европа Чемпионлар лигасида 6-тур баҳслари ниҳоясига етди ва мухлислар яна бир маротаба ҳаяжон, кутилмаган бурилишлар ҳамда аниқ интригага тўла кечани томоша қилишди. Турнинг энг катта сенсацияси — албатта Мадридда рўй берди.

Сантьяго Бернабеу майдонида “Манчестер Сити” меҳмон сифатида майдонга чиқиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Испанияликлар тайм бошида Родриго орқали ҳисобни очишган бўлса-да, Пеп Гвардиола шогирдлари жавобни узоқ куттирмади.

35-дақиқада О’Райли, 43-дақиқада эса Эрлинг Ҳоланд пенальтидан аниқ зарба бериш орқали вазиятни тубдан ўзгартирди. “Реал” иккинчи бўлимда бир неча хавфли ҳужум уюштиргани билан, ҳисобни тенглаштира олмади.

Реал — Манчестер Сити 1:2
Голлар: Родриго 28 – О’Райли 35, Ҳоланд 43 пен.
Реал – Куртуа, Асенсио (Эндрик, 79), Рюдигер, Каррерас, Чуамени, Валверде, Беллингҳэм, Себаллос (Диас, 67), Родриго, Гонсало (Гулер, 58), Винисиус.
Манчестер Сити – Доннарумма, Нунес, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Гонсалес, Шерки (Савино, 70), Фоден (Рейндерс, 70), Силва, Ҳоланд (Мармуш, 70), Доку (Аке, 88).
Огоҳлантиришлар: Рюдигер 43,Родриго 87, Каррерас 88 – Фоден 11, О’Райли 76, Гвардиола 82, Силва 90.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Реал” кутилмаганда "Сити"га мағлубиятга учради (голларни кўринг)