
Мадриднинг "Реал" клуби навбатдаги учрашувни юлдузли ҳужумчиси Килиан Мбаппесиз ўтказиши мумкин. Аввалроқ футболчи Чемпионлар Лигасининг "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтган гуруҳ босқичи учрашувини (1:2) ҳам ўтказиб юборган эди.
Инсайдер Серхио Киранте ижтимоий тармоқлар орқали берган маълумотига кўра, Мбаппенинг Испания чемпионатининг 16-турида "Алавес"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида. Француз футболчиси жароҳат туфайли оёқдаги ноқулайликларни бошдан кечирмоқда.
"Алавес" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги учрашув якшанба, 14-декабр куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан мезбонлар Ла Лига турнир жадвалида 11-ўринни, мадридликлар эса иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.