
«Арсенал» афсонаси Тьерри Анри «Челси»нинг бугунги кунда дуч келаётган асосий муаммосини тилга олди. CBS Sportsга берган интервьюсида Анри шундай деди: «Нега «Челси» «Арсенал» ва «Барселона»га қарши ўйинларда устунлик қилади, лекин «Аталанта» каби жамоаларга қарши қийинчиликка дуч келади?
Улар рақиб ҳимоясини ёриб ўтадиган воситалар етишмайди, айниқса Коул Палмер бўлмаса. Ҳужум чизиғидаги бошқа ўйинчилар Палмер даражасида эмас, баъзилари эса аллақачон чарчаб қолгандек кўринади».
Маълумки, «Челси» сўнгги ҳафталарда икки йирик Европа клубига қарши муваффақиятли ўйин кўрсатди. Улар Чемпионлар лигасида «Барселона»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди ва Англия Премьер-лигасининг етакчиси «Арсенал» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.
Аммо ҳафта давомида «Челси» Чемпионлар лигасининг олтинчи тури доирасида «Аталанта»га сафарда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.