
Хаби Алонсо «Реал Мадрид» бош мураббийи сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда, гарчи жамоа Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити»га 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса ҳам. Жамоанинг айрим футболчилари мураббийни очиқчасига қўллаб-қувватладилар.
BBC хабарига кўра, Алонсо кейинги турда «Алавес»га қарши ўйинга жамоани тайёрлашда давом этади. Агар «Реал Мадрид» кетма-кет учинчи марта мағлубиятга учраса, Алонсо ўз лавозимини йўқотиши мумкин.
Шу билан бирга, матбуотда «Реал Мадрид» Хаби Алонсоға вазиятни яхшилаш учун учта ўйин муҳлат бергани ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди. Ҳозирда «Реал Мадрид» Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва «Барселона»дан тўрт очко орқада қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.