
Италия миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Клаудио Маркизио Антонио Конте бош мураббий сифатида илк ўйинида уни қандай қилиб юқори ҳароратда ҳам майдонга чиқишга мажбур қилгани ҳақида сўзлаб берди. "Ҳа, менинг тана ҳароратим 38,5 даража эди.
Биз Барида Голландия билан ўртоқлик учрашуви ўтказаётган эдик. Бу Контенинг терма жамоа мураббийи сифатидаги биринчи ўйини эди.
Мен тана ҳарорати баландлиги сабабли ўзимни ёмон ҳис қилардим. Танфусда унга айтдим: 'Антонио, мен касалман.' Аммо у менга: 'Сенга майдонда қолиш керак,' деди.
Биз ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида олдинда эдик ва мен буни таъкидлаган эдим. Аммо шунга қарамай, у мени яна 15-20 дақиқа ўйнашга мажбур қилди," - дея Маркизионинг сўзларини La Gazzetta dello Sport нашри келтирди.
Маълумот учун, Маркизио 2009-йилдан 2017-йилгача Италия миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.