date

Эрлинг Холанд Рюдигер билан дуэль ҳақида гапирди


Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар лигаси доирасида "Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигер билан бўлиб ўтган дуэли ҳақида фикр билдирди. "Шаҳарликлар" Мадридда 2:1 ҳисобига ғалаба қозонишди.

Учрашувда Холанд пенальти орқали ғалаба тўпини урди, пенальти эса Рюдигернинг қоида бузиши туфайли белгиланди. "Бу жуда ажойиб дуэль бўлди.

Рюдигерга катта ҳурматим бор, чунки у ўз фаолиятида, "Челси"да ҳам, "Реал Мадрид"да ҳам кўп нарсага эришган. Шунинг учун унга ҳурматим чексиз!" - дея Холанднинг сўзларини City Xtra бразилиялик TNT Sportsга таяриб келтирган.

"Манчестер Сити" эса Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўл олишни аллақачон таъминлаб, гуруҳ босқичида олтита ўйиндан 13 очко тўплади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эрлинг Холанд Рюдигер билан дуэль ҳақида гапирди