
Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Холанд Реал Мадрид юлдузи, ярим ҳимоячи Жуд Белингем ҳақида ўз фикрларини билдирди. У Дортмунднинг Боруссия клубида Белингем билан бирга тўп сурган вақтларини эслади ва ўша даврни соғинаётганини айтди.
“Жуд – ажойиб инсон. Мен уни жуда соғиндим, у билан бирга ўйнашни ҳам соғиндим.
Дортмунднинг Боруссия клубида биз жуда кўп ажойиб лаҳзаларни бирга ўтказганмиз. У ҳақиқатдан ҳам жуда яхши инсон, шунинг учун уни соғиндим,” – деди Холанд City Xtra нашрига берган интервьюсида, TNT Sports манбаларига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, Манчестер Сити чоршанба куни сафарда Реал Мадридни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ўйинда Эрлинг Холанд пенальтидан гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.