
Италиянинг "Милан" клуби собиқ вакили Ариедо Брайда хорватиялик футболчи Лука Модричнинг ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Брайда Модрични катта ҳарфлар билан ёзиладиган Чемпион деб атади.
"Лука - ҳақиқий чемпион. 40 ёшида ҳам у ҳайратланарли ишларни амалга оширмоқда.
У энг юқори даражадаги профессионал бўлиб қолмоқда. "Милан" уни имкони борича узоқ вақт сақлаб қолиши керак", - дея Брайданинг сўзларини келтиради Tuttosport.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчи аввалроқ Англиянинг "Тоттенҳэм" ва Испаниянинг "Реал Мадрид" клубларида узоқ вақт давомида ўйнаган. 2018 йилда у "Олтин тўп" мукофотига сазовор бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.