
Хабарингиз бор, шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси мухлисларнинг катта умидини оқлаб, мусобақанинг ярим финалига 9 нафар боксчи билан етиб келган эди.
Дўсматовдан чиройли ғалаба
Куннинг энг муҳим учрашувларидан бири -51 кг вазн тоифасида бўлиб ўтди. Таниқли чарм қўлқоп устамиз, маҳоратли боксчи Ҳасанбой Дўсматов Арманистон вакили Рудолф Гарбоянга қарши рингга кўтарилди.
Дўсматов ўз устунлигини бошидан охиригача намойиш этиб, рақибини қийинчиликсиз мағлуб этди — ҳакамларнинг 5:0 ҳисобидаги бир овоздан берган қарори билан Ҳасанбой финал йўлланмасини қўлга киритди!
Унинг бу ғалабаси Ўзбекистон делегацияси учун камида кумуш медалини таъминлади ва финалда ғалаба қозониб чемпион бўлиш учун имконият эшигини очди.
Келажакдаги баҳслар
Бугунги дастурдаги яна бир спортчимиз Хўжаназар Нортожиев ҳам рингга чиқиши кутилмоқда. Унинг рақиби Тожикистон вакили Хусравхон Раҳимов бўлади. Икки Марказий Осиё вакили ўртасидаги бу қарама-қаршилик мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинмоқда.
Ҳасанбой Дўсматовнинг маҳоратли ҳаракатлари ва ғалабалари ўзбек боксининг жаҳон майдонидаги мавқеини яна бир бор мустаҳкамламоқда!
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.