date

Реал ҳужумчиси Германия Бундеслигасига ўтиши мумкин


Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия фаолиятини Германиянинг "Штутгарт" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбага кўра, "Штутгарт" 21 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга жуда қизиқмоқда. Гарсия ёзги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида яхши ўйин кўрсатгани туфайли клубнинг талабларига деярли тўлиқ жавоб беради.

Шу билан бирга, "Штутгарт" бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқаётгани айтилмоқда. Жорий мавсумда Гонсало Гарсия барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 14 та учрашувда майдонга тушди ва битта голли узатма амалга оширди.

Аммо ҳали гол уришга муваффақ бўлгани йўқ. Гарсиянинг "Реал" билан шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал ҳужумчиси Германия Бундеслигасига ўтиши мумкин