date

ФИФА Россия ёшлар жамоаларига рухсат бўйича баёнот берди


ФИФА ташкилоти Россия ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларининг халқаро мусобақаларда иштирокига оид баёнот берди. Олдинроқ Халқаро Олимпия Қўмитаси (XOҚ) Россия ёш спортчиларига нисбатан барча чекловларни бекор қилган эди.

Энди улар барча спорт турлари ва йўналишларда давлат байроғи ва мадҳияси остида қатнашишлари мумкин. Бу тавсиялар жамоавий спорт турлари вакиллари учун ҳам тегишли.

ФИФА матбуот хизмати "Биз бу масалани синчковлик билан кўриб чиқамиз ва қўшимча маълумот бўлса, сизларга хабар берамиз", - дея маълум қилди. Шунингдек, XOҚ Белорусда халқаро мусобақалар ўтказишга рухсат берди.

Белорус Россия жамоалари учун уй учрашувларини ўтказиш учун нейтрал ҳудуд сифатида қаралиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ФИФА Россия ёшлар жамоаларига рухсат бўйича баёнот берди