date

Александр Мостовой: "Реал" мағлубиятга лойиқ эмас эди


Собиқ футболчи Александр Мостовой "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ўйинига ўз муносабатини билдирди. "Манчестер Сити" Испанияда "Сантьяго Бернабеу" стадионида 2:1 ҳисобига ғалаба қозонган эди.

Мостовойнинг фикрига кўра, "Реал"нинг асосий етишмовчилиги Килиан Мбаппе бўлган. Шунингдек, Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Манчестер Сити"нинг ушбу ғалабасини адолатли деб ҳисобламайди.

"Мен "Манчестер Сити"нинг адолатли ғалаба қозонганини айта олмайман. Ўйиннинг боришига қараганда, дуранг натижа адолатлироқ бўларди.

"Реал" иккинчи бўлимда "Сити"га жиддий босим ўтказди", - деди Мостовой "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида. Мазкур учрашувдаги барча голлар биринчи бўлимда киритилди.

"Реал" сафида Родриго тўпурар бўлса, "Манчестер Сити" номидан Ник О'Райли ва Эрлинг Холанд гол уришди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Мостовой: "Реал" мағлубиятга лойиқ эмас эди