
Интер клуби ҳимоячиси Франческо Ачерби Чемпионлар лигаси доирасидаги "Ливерпул"га қарши ўйинда жароҳат олиб, биринчи бўлимда майдонни тарк этди. Пайшанба куни Интер клуби футболчининг тиббий кўрик натижалари ҳақида расмий баёнот берди.
Унда Ачербининг ўнг сон мушакларида чўзилиш аниқлангани маълум қилинди. Машҳур журналист Фабрицио Романо ўз сайтида ёзишича, Ачерби камида бир ой давомида майдонга туша олмайди.
Шундай қилиб, ҳимоячи фақат кейинги йил футболга қайтади. Эслатиб ўтамиз, "Интер" ўз майдонида "Ливерпул"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Жамоа навбатдаги ўйинини 14-декабр куни Италия чемпионати доирасида "Женоа"га қарши сафарда ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.