
Бавария ҳимоячиси Даё Упамекано билан янги шартнома бўйича келишувга ҳали эриша олмаган. Франциялик футболчининг вакиллари шартномага қўшимча мукофотлар ва имзо бонуси киритишни талаб қилмоқда.
Ўзи эса Мюнхенда қолишга тайёрлигини билдирган, аммо бу фақат барча талаблар қабул қилингандагина амалга ошади. Журналист Георг Хольцнернинг хабар беришича, 27 ёшли марказий ҳимоячи ўз талабларидан воз кечмоқчи эмас.
Шу билан бирга, манбанинг маълумотига кўра, Мадриднинг Реал клуби ва ПСЖ футболчининг шартларини тўлиқ қондиришга тайёр. Даё Упамеканонинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июн ойида якунланади.
У Бавария сафида 2021 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.